Суперлига. "Нефтчи" - "Сўғдиёна": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари. Ўзбекистон Суперлигаси 3-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтмоқда. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг.
- 90+4'
Учрашув якунига етди. Якуний ҳисоб 1:2. "Сўғдиёна" "Нефтчи"ни мағлуб этди.
- 90+1'
Милан Митровичга тиббий ёрдам кўрсатиляпти.
- 90'
Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 85'
Меҳмонлар зарбасини фарғоналиклар посбони Машхур Муҳаммаджонов эгаллаб олди.
- 81'
ГОООООООООЛ! Шаҳзод Убайдуллаев пенальтидан унумли фойдаланди ва ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.
- 79'
Улуғбек Бақоев шогирдлари дарвозасига пенальти белгиланди. Ҳимоячи ўз жарима майдонида тўпни қўли билан тўхтатиб қолган.
- 77'
Мезбонлар рақиб майдонида кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда. Бироқ голдан ҳали дарак йўқ.
- 74'
Шаҳзод Убайдуллаев бирга-бир вазиятдан гол ура олмади. Милан Митрович яна қаҳрамонлик кўрсатди.
- 72'
Сирожиддин Қўзиевнинг зарбаси жиззахликлар дарвозаси тепасидан ўтиб кетди.
- 69'
"Бўрилар" ҳимоячиси Сардор Қулматовга нисбатан қўполлик ишлатилди. Унга шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатмоқда.
- 67'
"Нефтчи" футболчилари қулай имкониятдан фойдалана олмади.
- 64'
Фарғона клуби вакили Улуғбек Хошимовнинг зарбасидан сўнг Чермел бўш қолган дарвозага қараб кетаётган тўпни қайтариб қолди.
- 61'
Майдон эгалари сафида ўзгариш. Ҳусниддин Ғофуров ва Ойбек Қиличев ўрнига Иззатилла Абдуллаев ва Улуғбек Хошимов майдонга туширилди.
- 58'
Илҳом Мўминжонов шогирдларининг узоқдан йўллаган зарбаси Митрович учун муаммо туғдирмади.
- 54'
Меҳмонлар аъзоси Чермелнинг стандартдан берган зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.
- 52'
Жиззахликлар таркибида жамоа сардори Жасур Хасанов ўрнига Ҳислат Халилов майдонга тушди.
- 50'
Мезбонлар ўйинчиси Шаҳзод Убайдуллаевнинг акробатик зарбаси ўзи истагандек кўриниш олмади.
- 46'
Майдон эгалари сафида ўзгариш. Дарвозабон Акбар Тўраев ўрнида энди Машхур Мухаммаджонов ҳаракат қилади.
- 46'
Иккинчи бўлим бошланди.
- 45+2'
Биринчи тайм якунланди. Ҳисоб 0:2 "Сўғдиёна" фойдасига.
- 45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 44'
Шаҳбоз Жўрабековга сариқ карточка кўрсатилди.
- 42'
Майдон эгалари сафида ўзгариш амалга оширилди. Александр Ешич ўрнига Сирожиддин Қўзиев баҳсга қўшилди.
- 38'
Жавоҳир Қахрамоновнинг бурчакдан узатган тўпини Лука Чермел бош билан дарвозага киритди.
- 38'
ГОООООООООЛ! Меҳмонлар ҳисобни 0:2 кўринишига келтириб қўйди.
- 35'
"Бўрилар" аъзоси Искандар Шойқулов сариқ карточка ишлаб олди.
- 34'
Ҳусниддин Ғофуровнинг бурчакдан берган узатмасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб, майдон ташқарисига равона бўлди.
- 32'
Мезбонлар тўп рақиб қўлига текканини айтмоқда. "Нефтчи" фойдасига пенальти белгиланиши мумкин.
- 29'
Ҳаммаси жойида. Ўйин давом этади.
- 28'
"Нефтчи" дарвозабони Акбар Тўраев жиддий жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 25'
Меҳмонлар жарима зарбасига эга бўлди.
- 21'
Майдоннинг ҳар қаричи учун жиддий кураш кечмоқда.
- 18'
"Йўлбарслар" вакили Ойбек Қиличевнинг зарбасидан сўнг Милан Митрович ажойиб сейв амалга оширди.
- 16'
Фарғоналиклар майдон марказида янги ҳужум учун тайёргарлик кўрмоқда.
- 12'
"Нефтчи" футболчилари ўйинда темпни оширди.
- 9'
Сардор Қулматовнинг узатмасини Шахбоз Жўрабеков бош билан бўш қолган дарвозага жойлаб қўйди.
- 9'
ГОООООООООЛ! "Сўғдиёна" ҳисобни очди.
- 6'
Жамоалар асосан тўп назоратига эътибор қаратмоқда. Бироқ икки томонда ҳам пасларда кичик хатолар кузатиляпти.
- 4'
Дастлабки зарба муаллифи меҳмонлар вакили Аюбхон Нўмонов бўлди. Унинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 1'
Учрашувга старт берилди.
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин стартига бир неча сония қолмоқда...
Фикрлар