Суперлига. Пенальтидан фойдалана олмаган "Металлург" "Олимпик" билан дуранг ўйнади
Суперлиганинг қолдирилган 11-туридан ўрин олган "Металлург" ва "Олимпик" жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Ушбу беллашувда жамоалар 0:0 ҳисобида нурсиз дурангга имзо чекди.
Саидазамат Мирсаидовнинг жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнаганеи сабабли ҳакам “Олимпик” дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбаси белгилади. Дамир Темиров пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Унинг зарбасини Шукрон Йўлдошев қайтарди.
Фикрлар