Супертўпурар “Бавария”га ўтишга рози бўлди!

“Тоттенхэм”нинг энг зўр футболчиси Ҳарри Кейн келаси ёзда “Бавария”га кўчиб ўтишга қарши эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда таниқли журналист Флориан Плеттенберг хабар тарқатмоқда.

Манбанинг таъкидлашича, мюнхенликлар Англия терма жамоаси ҳужумчиси билан музокараларни бошлаб юборган.

29 ёшли Кейн “Тоттенхэм” тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ярмигача тузилган.  

Ҳарри совринлар юта оладиган жамоаларга ўтиш учун бир неча жамоадан кетмоқчи бўлди. “Тоттенхэм” уни 130 миллион фунтга ҳам қўйиб юбормаган пайтлар бўлди. Энди “Бавария” супертўпурарни қўлга киритишга уриниб кўради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!