"Сурхон" узоқ йиллик қора анъанани бузди, "Сўғдиёна" эса...ёхуд Суперлиганинг 8-туридан кейинги қизиқарли фактлар
Cоcа-Cоlа Суперлигасининг ортда қолган 8-тури жорий мавсумдаги энг сермаҳсули бўлди: 7 учрашувда дарвозаларга жами 18 та гол киритилди. Бундан олдинги рекорд 6-турда қайд этилган эди — 16 гол.
Ушбу турда мезбонлар ғалаба қозона олмади: 3 дуранг ва 4 мағлубият.
Тур доирасидан ўрин олган 7 беллашувнинг тўрттасида голлар 90+ дақиқада киритилди. Улардан 3 таси қўшимча дақиқада гол киритган жамоага очко келтирди (“Динамо” – “Навбаҳор”, “Локомотив” – “Қўқон-1912”, “Пахтакор” – “Сурхон”).
Ойбек Бозоров (“Насаф”) ва Оливер Шаркич (“Пахтакор”) жорий мавсумда биринчи бор дублга эришди.
8-тур баҳсларида жами 3 та қизил ва 43 бор сариқ карточка кўрсатилди. Шулардан 4 таси (сариқ карточка) жамоаларнинг расмий шахсларига кўрсатилди.
“Сурхон” “Пахтакор” стадионида мезбонлардан 10 273 кун деганда очко олди. “Учар тулпорлар” “шерларни” пойтахтда сўнгги бор 1994 йил 27 март санасида мағлуб этган.
Cоcа-Cоlа Суперлигасида “Сўғдиёна” ўз майдонида 608 кундан буён мағлуб бўлмай келаётган эди. Жиззахликлар сўнгги бор 2020 йил 11 сентябрда “Машъал”га имкониятни бой беришган (0:1).
ЎзПФЛ матбуот хизмати.
Фикрлар