"Сурхон"нинг собиқ устози "Локомотив"га қайтди

Ёшлар футболчи бўйича юртимизнинг кўзга кўринган мутахассисларилан бири Руфат Акрамхўжаев яна “Локомотив”да иш бошлади.

Ушбу мутахассис “Локомотив” клубида таҳлилчи-селекционер мураббий сифатида ишлайди ва асосий жамоанинг аналитик ишларини олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Руфат Акрамхўжаев бошчилигида 2019 йил ўринбосарлар жамоамиз U-21 биринчилигида чемпионликка эришган бўлса, ўтган мавсумда U-18 жамоамиз ўз биринчилигида 3-ўринни қўлга киритди, - дея хабар бермоқда, “Локомотив” матбуот хизмати.

Шуни қўшимча қилиш керакки, Акрамхўжаев бунгача Термизнинг “Сурхон” клубида бош мураббий лавозимида меҳнат қилди. Кейинчалик оилавий сабабларга кўра жамоани тарк этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!