Таэквондочиларимиз рейтинг мусобақаларида иштирок этиш учун Эронга жўнаб кетишди
Ads

Таэквондо WTF бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари рейтинг мусобақаларида иштирок этиш учун Эроннинг Киш шаҳрига йўл олишди. У ерда спортчиларимиз иккита турнирда қатнашадилар. 28 февраль – 3 март кунлари «3rd WT President’s Cup – Asian Region» мусобақаси бўлиб ўтса, 4-5 март кунлари спортчиларимиз «Fajr Open» турнирида совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.

Терма жамоамиз Эронга қуйидаги таркибда жўнаб кетди:

Эркаклар:

-54 кг: Валентин Хегай
-58 кг: Суҳроб Бобобеков
-63 кг: Ниёз Пўлатов
-68 кг: Сардор Тоиров
-74 кг: Никита Рафалович
-80 кг: Максим Рафалович
-80 кг: Шуҳрат Салаев
+87 кг: Шоҳрух Ражабов

Аёллар:

-49 кг: Мадинабону Маннопова
-53 кг: Чарос Қаюмова
-53 кг: Динорахон Мамадибрагимова
-62 кг: Феруза Содиқова
-67 кг: Нигора Турсунқулова
+73 кг: Светлана Осипова

Мураббийлар: Бобур Қўзиев, Александр Ким, Паҳлавон Собиров

Шифокор: Алия Ирманова

Ҳамюртимиз Дмитрий Ким мусобақаларда ҳакам сифатида фаолият олиб боради.