Таэквондочиларимиз "Turkish Open" мусобақасида иштирок этишади
Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси учун навбатдаги халқаро мусобақа БАА мамлакатида ташкил этиладиган "Fujaira Open" бўлади. Февраль ойи бошида бир қатор таэквондочиларимиз "Turkish Open" халқаро мусобақасида ҳам қатнашишади.
"Turkish Open" 2014 йилдан буён мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Мусобақа 3-5 февраль кунлари оралиғида бўлиб ўтади. "Turkish Open"да катталар, ўсмирлар ҳамда кадетлар тоифасида мусобақалар ўтказилади.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси 2014-2019 йиллар давомида "Turkish Open" мусобақасида жами 14та олтин, 7та кумуш ва 10та бронза, жами 31та медални қўлга киритган.
Манба: Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати
Фикрлар