Таиланд бош мураббийи: "Ўзбекистон бизнинг услубимизга мос келмайдиган футбол намойиш этади"

ЎЗБЕКИСТОН - Таиланд терма жамоалари тўқнашувидан сўнг томонларнинг бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Таиланд терма жамоаси Масатада Иши иштирок этди.

"Хайрли кеч, барчага! Бугун яхши ўйин ўтказдик, аммо даража барибир ўз сўзини айтди. Биз ҳаракат қилдик, имкониятлар яратдик. Рақиб ҳам ғалабага муносиб ўйин намойиш этганини алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим.

Ўзбекистон бизнинг услубимизга мос келмайдиган футбол намойиш этади. Шу сабаб бугун биз қийинчиликларга кўпроқ дуч келдик. Бу каби учрашувлар биз учун сабоқ бўлиши лозим. Ўйлайманки, мусобақада ёмон иштирок этмадик.

Энди бор эътиборимизни Жаҳон чемпионати саралаш босқичига қаратишимиз керак. Биз босқичма-босқич ривожланиб бормоқдамиз ва буни рақиблар ҳам ҳис қилмоқда. Кейинги сафар натижамиз бундан ҳам яхши бўлишига умид қиламан", - деди мутахассис.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
30/01/2024 19:22
Tan olish kerak 2 taym yahshi harakat qildinglar lekin bizning ba‘zi liderlarimiz yo0q edi agar ular bo‘lganda silarni yerga ko‘mib tashlar edik