Темурхўжа Абдухолиқов "Локомотив"да қолди

Истеъдодли ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов ҳам фаолиятини қаерда давом эттириш бўйича бир қарорга келди.

Ёдингизда бўлса, унга “Пахтакор” ва “Навбаҳор”дан таклифлар борлиги ҳақида маълум қилинганди. Аммо ўшанда гарчи клуб билан тузган шартномаси тугаган бўлса-да, унинг ўзи ҳали “Локомотив”дан кетишга шошилмаётгани ҳақида айтганди. Лекин кўпчилик Абдухолиқовни бошқа клубга кўчиб ўтишини кутишгани рост эди.

Sports.uzга маълум бўлишича, Темурхўжа ҳеч қаерга кетмайдиган бўлди ва янги мавсумни ҳам яна “Локомотив”да ўтказишга келишиб олди. Бу хабарни клуб матбуот хизмати ҳам тасдиқлади.

Ўтган мавсумда у “Локо” сафида 21 та учрашувда майдонга тушиб 6 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!