Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" раҳбариятига Роналдуни ортиқ жамоада кўришни истамаслигини айтган
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг клуб раҳбариятига ҳужумчи Криштиану Роналду энди "қизил иблислар" сафида ўйнамаслиги ва уни ортиқ жамоада кўришни истамаслигини айтди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, мураббий раҳбарият билан учрашув белгилаган, аммо нидерландиялик мутахассис оиласи билан қисқа муддатли таътилга чиққани сабабли келишувни кейинроққа сурган.
Журналист Пирс Морганга берган интервьюсида, хусусан, Роналду тен Хагни ҳурмат қилмаслигини, шунингдек, у атайин захирада қолдираётгани борасида айтди.
37 ёшли португалияликнинг “қизил иблислар” билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган. Шунингдек, Роналду ва унинг агенти Хорхе Мендеш португалияликнинг "Бавария"га ўтиши бўйича дастлабки музокараларни ўтказгани хабар қилинганди.
Фикрлар