Тен Хаг: Рэшфорд Роналдудан фойдалироқ
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг "Тоттенхэм"га (2:0) қарши баҳсда нега Криштиану Роналду ўрнига Маркус Рэшфордни қўйгани ҳақида гапирди.
Роналду бутун ўйинни захира ўриндиғида ўтказди ва 90-дақиқада кийиниш хонасига йўл олди. Рэшфорд эса ўйинни тўлиқ ўтказди.
“Биринчи навбатда, “Тоттенхэм”га қарши бизга яхши прессинг ва қарши ҳужумлар керак, шундагина ўзимизга керакли натижаларга эриша оламиз. Демак, бизга яхши прессинг қила оладиган ўйинчилар керак эди.
Шунингдек, ҳужумда бизга ранг-баранглик керак ва бу Маркуснинг қўлидан келади. Унинг "Ньюкасл"га қарши сўнгги 20 дақиқадаги ҳаракатларини кўрдингизми? У ўйинни етарлича ўзгартирди ва биз бундан фойда кўришга муваффақ бўлдик", - деди тен Хаг.
Фикрлар