"Тен Хаг Роналдуни ҳурмат қилмайди"

"Манчестер Юнайтед" чоршанба куни "Тоттенхэм"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Криштиану Роналду мазкур баҳсни захирада ўтказди. Бундан жаҳли чиққан футболчи финал ҳуштаги янграшидан бир неча дақиқа аввал майдонни тарк этиб, кийиниш хонасига йўл олди. 

Бу ҳолатни ўз вақтида МЮ шарафини ҳимоя қилган Патрис Эвра қуйидагича изоҳлади:

“Эрик тен Хаг интервьюларининг бирида “Манчестер Сити”га қарши ўйинда Криштиану Роналдуни ҳурмат қилгани учун майдонга туширмаганини айтди. Аммо агар тен Хаг Роналдунинг ҳурмат қилса, уни ҳар бир ўйинда майдонга туширишга мажбур бўларди. Демак...", - деди Эвра.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!