Тез югуриш мана бунақа бўлади...

Англия премьер-лигасининг 12-турида “Ливерпуль” ўз майдонида “Вест Хэм”ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди.

Юрген Клопп шогирдларига ғалаба келтирган ягона голни Дарвин Нуньес киритди. Шу ўйинда, уругвайлик футболчи тез югуриш бўйича Англия премьер-лигаси рекордини янгилади.

23 ёшли футболчи майдонда соатига 38 километр тезлик қайд этгани аниқланган. Бу янги рекорд. Аввалги энг тезкор натижа Кайл Уокерга тегишли бўлиб, у ўйинлардан бирида соатига 37, 802 километр тезлик кўрсаткган.

Дарвин Нунгьес Уругвайнинг “Пеньяроль” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2019 йили Европага кўчиб ўтиб, Испания чемпионатида “Альмерия”, Португалия лигасида “Бенфика” шарафини ҳимоя қилган.

“Ливерпуль” ёзда уни 80 миллион еврога харид қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!