Тезкор: Бугун “Ланс” Ҳусановни ўйнатишга мажбур. Сабаби...

Бугун Франция чемпионатининг бешинчи турида ушбу мамлакатдаги ягона ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусанов дебют қилиши кутилмоқда.

1b74fe1e0e12747cb9683ed5fe3333f0

Бу гал лансликлар ўз майдонида “Мец” футболчиларини қабул қилади. Франк Хейз шогирдлари дастлабки тўртта учрашувдан фақат биттасида дуранг ўйнаб, учтасини бой бергани сабабли мухлислар жамоадан мавсумдаги биринчи ғалабани кутмоқда.

“Ланс” мураббийлар штаби муҳим учрашув олдидан мураккаб вазиятга тушиб қолди. Жамоанинг асосий марказий ҳимоячиси Факундо Медина дисквалификация туфайли учрашувда қатнаша олмаслиги аниқ бўлди.

Бу масала сўнгги кунлар давомида долзарб бўлиб турибди.  Франция матбуотининг ёзишича, Франк Хейз Абдуқодир Ҳусановдан фойдаланиш вариантини кўриб чиқяпти.

- Дискалификация қилинган Медина ўрнини фақат икки футболчи – Массадио Ҳайдара ва Абудқодир Ҳусанов босиши мумкин. Бу кўпроқ  Массадио Ҳайдаранинг  Мали терма жамоасидан қай ҳолатда қайтишига боғлиқ.

Ҳусанов эса тайёргарлик босқичида жуда яхши меҳнат қилди. Кам ўйнаган бўлса-да, талабга жавоб бера оладиган футболчи эканини кўрсатди.  Бундан ташқари, Ҳусанов Ўзбекистон ёшлар олимпия терма жамоаси сафида иккита охирги ўйинни тўлиқ ўтказди. Ўйинда Ҳусановни марказий ҳимоячи сифатида ўйнаш эҳтимоли катта, - деб ёзганди  https://www.lensois.com сайти журналисти Кристоф Шаад.

744c69f5762c1dcec025e4ef39af06d5

Ўйин олдидан Кристоф Шааднинг ўзи таркиб борасида янги маълумот берди.

- Франк Хейз  дисквалификацияга учраган Факундо Медина ва унинг ўрнини босиши мумкин бўлган Массадио Хайдара хизматидан фойдалана олмайди. Агар бош мураббий  тўрт ҳимоячи билан ўйнайдиган бўлса,  бошланғич таркибга Абдуқодир Ҳусановни қўшали. Бу футболчи машғулотларда ишончни оқлаб келмоқда, - деб қўшимча киритди Кристоф Шаад.

Франция матбуоти “Ланс”нинг тахминий таркибига ўзбек легионерини киритгани аҳамиятли бўлди. Унга кўра, “Мец”га қарши баҳсда қуйидаги футболчилар тўп тепиши кутиляпти.

“Ланс” тахминий таркиби:

Дарвозабон:

Брис Самба

Ҳимоячилар:

Жонатан  Градит, Кевин  Дансо, Абдуқодир Ҳусанов, Дейвер Мачадо

Ярим ҳимоячилар:

Пшемислав  Франковски, Салис Абдул Самед, Анди Диуф

Ҳужумчилар:

Флориан Сотока, Анжело Фульжини, Элье Вахи.

Бош мураббий:

Франк Хейз.

pr48y1jw24lfpf2319sbkvhrqbpykgzr (1)

“Ланс” ва “Мец” ўртасидаги учрашув 16 сентябрдан 17 сентярбга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Мбаппени олишни ҳеч ким таклиф қилмагани учун Шомуродов олинди!

Ўзбекистон ва Россия тўқнашувида олтита гол бўлди

Шомуродовни уйғотиб қўйинглар...

Италиялик мухлислар Шомуродовни муҳокама қилмоқда: яхши гап ҳам, танқид ҳам етарли!

Фанатлар Шомуродовдан нимани талаб қиляпти?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!