Тезкор хабар! Игнатий Нестеров 8 ойга дисквалификация қилинди

  • 11 май, 2019, 15:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеров 8 ойга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда "Футболиум" телеграм канали хабар тарқатмоқда.

Tecno

Унга кўра 35 ёшли посбон таъқиқланган моддаларни истеъмол қилгани учун жазоланган. Унинг дисквалификация муддати эса 2019 йилнинг 13 октябрида тугайди. Қоидага кўра у жазо муддати тугашига 2 ой қолгандан бошлаб машғулотларга киришиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Нестеров январда БАА яшил майдонларида ўтказилган Осиё кубогида топширган допинг тестлари ижобий натижа берган эди. У қитъа биринчилигидан сўнг Саудия Арабистонининг "Ал-Ухуд" клуби билан шартнома имзолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!