Тиаго фаолиятини Мадридда давом эттириши мумкин
“Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Тиаго Алкантара ёзги трансфер ойнасида клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин. "Todofichajes" нашри хабарига кўра, мерсисайдликлар 32 ёшли ярим ҳимоячи хизматларини Мадриднинг "Атлетико"сига таклиф қилган.
Томонлар музокара олиб боришади ва агар келишса, Тиаго тез орада Испания пойтахтига боради. Потенциал келишув суммаси 18 миллион еврога баҳоланмоқда.
Алкантара жорий мавсум Англия премьер-лигасида 18 та ўйинда майдонга тушди. Испаниялик хавбек ва "Ливерпуль" ўртасидаги амалдаги шартнома 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Фикрлар