Тимур Кападзе: "Кожони тўхтатиш бўйича Карленовичдан сўрайман"

TIGGO 2 PRO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Қирғизистонга қарши ўйиндан аввал ҳозирги кунда "Истиқлол" сафида ҳаракат қилаётган Жоэл Кожони қандай тўхтатиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

«Кожо – яхши таассурот қолдиряпти. "Динамо"да ҳам, Қирғизистон миллий терма жамоасида ҳам ўзини кўрсатди.

Қирғизистон билан ўйин олдидан Вадим Абрамовдан "Карленович, Кожони қандай камчиликлари бор?" деб сўрайман. Олдин айтмаган бўлса ҳам, энди айтиши зарур. Ўйлайманки, жамоамиз сафида ҳам бир неча савияли яхши ҳимоячилар бор ва улар Кожога бу сафар имконият беришмайди" - деди миллий терма жамоамизнинг янги бош мураббийи. 

Маълумот учун, Кожо 2024 йилги мавсум "Динамо" таркибида 27 та ўйинда қатнашиб, 11 та гол уришга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!