Тимур Кападзе: "Норчаевни нималарга қодирлигини яхши биламиз"

Бугун Фарғонадаги “Истиқлол” стадонида Ўзбекистон олимпия терма жамоамиз Қирғизистон олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Беллашувда терма жамоамиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан кейин Ўзбекистон бош мураббийи Тимур Кападзе фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бу ўйин керак эди. Иккала таркибни ҳам кўриб чиқдим. Биз бу учрашувга “нагрузка”да келдик. Бизда бошқа вазифа эди. Яхши ўйин бўлди, кўпроқ гол урсак бўларди, имкониятларимиз бисёр эди, айниқса, биринчи бўлимда. Ёшларни кўрдик, тўғри, қаердадир камчилик кўзга ташланди. Буни устида иш олиб борамиз. Ўйлайманки, учрашувдан керакли хулосаларни чиқарамиз, таҳлил қиламиз. Қирғизистон яхши ҳимояланди. Бундай зич ҳимояни ёриб ўтишга маҳорат керак. Балки қаердадир бугун камлик қилди. Лекин умуман олганда, йигитлар яхши ҳаракат қилди.

- Хусайн Норчаев жамоага қўшилиб кета олмагандек кўринди...

- Биласизлар, Хусайнни ўз жамоасида анчадан бери ўйин амалиёти йўқ. Бу ўйин тонуси билан боғлиқ, деб ўйлайман. Норчаевни потенциалини, нимага қодирлигини яхши биламиз. Бу ўйинчи ўйнаса ҳар доим тонусда бўлади. Вазиятларда яхшироқ ҳаракат қила олади. Ҳаво ҳам бугун жуда дим бўлди. Шунга қарамасдан футболчилар анча ҳаракат қилишди.

- Таркибда кўп ротацияларни амалга оширяпсиз. Ҳал қилувчи ўйинлар учун таркибни тайёр деб ўйлайсизми?

- Ўртоқлик учрашувлари орқали текширяпмиз. Ким ўша кунга келиб яхши формада бўлса, имконият даражаларини биламиз. Энг муносиб, энг кучлилари ўйнайди. Ўртоқлик учрашувлари уларни текшириш учун керак бўлади. Ишни давом эттиряпмиз.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шамсиева Ирода
11/06/2023 23:05
Олимпия терма жамоаси ўйинчиси, "Олимпик" сардори йиғинга чақирилмаган бўлса - да (????), бугунги ғалаба билан табриклайман ........