Тоҳир Кападзе: Темур Кападзенинг миллий терма жамоадаги энг ёрқин ўйинлари Абрамов пайтида бўлган

 

 

Фарғонанинг “Нефтчи” клуби раиси Тоҳир Кападзе “Спорт” каналининг “Чемпион” кўрсатуви меҳмони бўлди. Унда қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

- Темур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 120 га яқин ўйин ўтказган. Ушбу вақт мобайнида Кападзе бирор марта ҳам учрашувда номига майдонга тушмаган. Ҳар доим бор имкониятини ишга солган. Тўғри, иссиқ жон, қайсидир пайт формада бўлмаган пайтлари бўлган. Лекин доим кучининг борича ҳаракат қиларди. Унинг терма жамоадаги энг ёрқин дамлари Вадим Абрамов пайтида бўлган.

Темур Кападзе: Қўл етмайдиган юлдузларни Ўзбекистонга олиб келгани учун “Бунёдкор” раҳбарларидан миннатдорман

Мен ўғлим билан фахрланаман. У фаолияти давомида бирор марта ҳам қизил карточка олмаган. Темур ўйинларда рақибларини хурмат қилган ҳолда тўп тепарди. Ундан рақиблар ёмонлик кутишмаган, - дейди Кападзенинг отаси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!