Тожикистон терма жамоаси ўйинчисига "Локомотив" шифокорлари ёрдам кўрсатди

Тожикистон миллий терма жамоаси ҳамда “Истиқлол” клуби етакчиси Искандар Жалилов жароҳатидан кейин тикланиш жараёнини Тошкентнинг “Локомотив” клубида олиб борди. Бу ҳақда “темирйўлчилар” матбуот хизмати хабар берди.

“Тожикистоннинг “Истиқлол” клуби билан дўстона муносабатлар доирасида ушбу жамоа футболчиси ва мамлакат миллий терма жамоасида фаолият олиб бораётган Искандар Жалилов жароҳатидан фориғ бўлиш жараёнини клубимизда ўтказди. Ушбу ҳолат “Локомотив” шифокори Аброр Пирриев ҳамда массажчиси Гурген Ирсаелян томонидан назоратга олинди.

пирриев

Қайд этиш керак, Жалиловга бу жараён маъқул келди. Фурсатдан фойдаланиб, Искандар Жалиловнинг фаолиятида омад, “Истиқлол”га эса Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларида муваффақият тилаймиз”, - дейилади “Локомотив” клубининг инстаграмдаги саҳифасида.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!