Тожикистон терма жамоаси устози Ахтам Назаровнинг "Андижон" таркибига қўшилганига қандай муносабат билдирди?
Маълумки, “Андижон” таркибига Тожикистон миллий терма жамоаси сардори Ахтам Назаров таклиф қилинган бўлиб, Анталиядаги тайёргарлик йиғинида фаол қатнашмоқда.
Ушбу ўйинчининг “Андижон” клубида пайдо бўлиши албатта Тожикистонда ҳам барчанинг эътиборини ўзига тортди. Шу боис Тожикистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Петр Сегрт Назаровнинг “Андижон” клуби таклифини қабул қилганига муносабат билдирди.
“Тожикистон учун жуда ҳам хурсандман. Чунки терма жамоамиз сардори учун ниҳоятда яхши тажриба бўлади. Ўйлайманки, у “Андижон” клуби билан ажойиб мавсумни ўтказа олади. Бунга ишонаман.
Ахтам Назаров 2022 йилда Тожикистон терма жамоаси ва чемпионатда жуда муваффақиятли ўйинларни ўтказди. Шунга яраша у энг яхши футболчиларимиздан бири бўлганди.
Бундан ташқари, бу ўйинчида жуда яхши хислатлар мавжуд. Шу жиҳатдан ҳам бу барча учун фойдали ва янгилик бўлди деб ўйлайман. “Андижон” бош мураббийига менинг номимдан салом айтинг”, - деди Петр Сегрт “Андижон” матбуот хизматига.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар