Тожикистонда яна бир халқаро турнир!

CHERY AUTO

Жорий йилнинг 9–17 ноябрь кунлари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида “Тожикистон Республикаси Президенти кубоги” халқаро шахмат турнири бўлиб ўтмоқда.

Tecno

Мазкур мусобақада дунёнинг 17 мамлакатидан жами 233 нафар шахматчи иштирок этмоқда. Улардан 33 нафари Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилмоқда.

Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 46 000 АҚШ долларини ташкил этади.

”А” гуруҳи учун – 36 000 доллар,
”Б” гуруҳи учун – 10 000 доллар ажратилган.

“А” гуруҳида иштирок этаётган Ўзбекистонлик шахматчилар:

 1. Саидалиев Саидакбар – Халқаро спорт устаси (2455)
 2. Бегмуратов Хумоюн – Халқаро спорт устаси (2448)
 3. Бахриллаев Баҳром – Халқаро спорт устаси (2425)
 4. Абдураҳмонов Муҳаммадали – Халқаро спорт устаси (2369)
 5. Омонов Асроржон – Халқаро спорт устаси (2348)
 6. Шарипов Даврон – ФИДЕ спорт устаси (2336)
 7. Бозоров Жавоҳир – ФИДЕ спорт устаси (2316)
 8. Сайдалиев Акобиркҳон – Халқаро спорт устаси (2287)
 9. Абдуҳакимов Акбарали – ФИДЕ спорт устаси (2277)
 10. Азизов Саъдулло – ФИДЕ спорт усталигига номзод (2266)
 11. Тиллаев Улуғбек – Халқаро спорт устаси (2249)
 12. Обидов Билолиддин – (2244)
 13. Хамзаев Шаҳзодбек – ФИДЕ спорт устаси (2243)
 14. Умаров Беҳруз – (2204)
 15. Каримов Шаҳромбек – (2202)
 16. Касимов Рауф – (2195)

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!