Тўлабек Акрамов: Янги футболчилар орасида фақатгина Остон Ўруновни пулга сотиб олдик
Хабарингиз бор, Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” давралар оралиғидаги трансферлар даврида бир нечта футболчини ўз сафига қўшиб олди.
Бугун эса “темирйўлчилар” ушбу футболчиларни расман ўз футболчиси сифатида оммага таништиришмоқда. Маросимда иштирок этаётган SPORTS.uz жамоаси фикр-мулоҳазаларни эътиборингизга ҳавола этади:
Тўлабек Акрамов (“Локомотив” клуби бош директори ўринбосари): Одатда, иккинчи даврага тайёрганликни хорижда олиб борардик. Бу йил давралар оралигидаги масофа қисқа бўлгани учун Тошкентда қолишга қарор қилдик. Қолаверса фуболчилар январь ойидан бери деярли дам олмагани учун ҳам шундай қарорга келдик.
Энди мураббийлар билан келишган ҳолда жамоани ёшартиришга ҳаракат қиляпмиз. Эътибор берсангиз ҳозир ҳам асосан ёшлар билан шартнома имзоладик.
Темур Кападзе биринчи давра якунидан сўнг клуб раҳбари билан гаплашиб Суперлига жамоасини бошқариш нияти борлиги учун жамоани танк этишини маълум қилди. Лекин ҳар доим Темур кападзе учун эшигимиз очиқ.
Бу футболчилардан фақатгина Остон Ўрунов 343 миллион сўмга трансфер қилинди. Қолганлари эркин агент сифатида ташриф буюрди. Бу ўйинчилар мавсум охиригача жамоада қолади. Шу пайт ўзларидан яхши таассурот қолдиришса, шартномани узайтирамиз.
Фикрлар
Шу трансферда бир сир борда....
Абдусалом ака шу трансферга шахсан узингиз бир кизикиб курсангиз буларкан, булар эртакни болалар ишонадиган килиб айтишни хам билишмайди-я.
Шу трансферда бир сир борда....
Абдусалом ака шу трансферга шахсан узингиз бир кизикиб курсангиз буларкан, булар эртакни болалар ишонадиган килиб айтишни хам билишмайди-я.