Тони Кроос юбилей учрашувида майдонга тушди

Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Тони Кроос бугун Швейцарияга қарши бўлиб ўтаётган ўйинда асосий таркибда майдонга тушди.

Opta Sports тарқатган хабарга қараганда, бу 30 ёшли футболчи учун Бундестим сафидаги юбилей 100-ўйин бўлди.

Кроос 100 талик довондан ошган Германия терма жамоаси тарихидаги 12-футболчига айланди. Бу борада дастлабки 3 та ўрин Лотар Маттеус (150), Мирослав Клозе (137) ва Лукас Подольскига (130) тегишли.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!