“Торино” ҳужумчиси ҳақиқий буқа

 

“Торино” жамоаси ҳужумчиси Андреа Белотти жароҳатидан фориғ бўлиб, сафга қайтишга тайёр. Бу ҳақда клуб президенти Урбано Кайро маълум қилди.

Италиялик футболчи 1 октябрь куни “Верона”га қарши (1:2) ўйинда тиззасини жароҳатлаб олганди.

“Шанба куни Белотти тиббий кўрикдан ўтди ва барчаси яхши экани маълум қилинди. У тез орада жисмоний томондан тайёр бўлади. Белотти – ҳақиқий буқа, у тез орада бизга сюрпризлар тайёрлайди”, – деди Урбано Кайро.

Жорий мавсумда Андреа Белотти “Торино” сафида А Сериянинг 7 ўйинида майдонга тушиб, 3 та голга муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!