Тошкентда соврин жамғармаси 20 минг АҚШ долларини ташкил этувчи турнир бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳамда "Central chess club" ташаббуси билан ташкил этилган мазкур мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 20 000 АҚШ долларини ташкил этади.

Мусобақада Ўрта Осиё давлатларидан ташқари Бразилия ва Испания давлати вакиллари ҳам иштирок этишаётгани, унинг нуфузи йил сайин ошиб бораётганидан дарак бериб турибди.

Унда жами 14 давлатдан келган 200 дан ортиқ шахматчилар дона суришмоқда. Мусобақа стандарт йўналишида, 9 турдан иборат бўлиб, швейцарча тизимда ўтказилмоқда.

Унда ҳар бир иштирокчига 90 дақиқадан вақт берилиб, биринчи юришдан бошлаб, ўйин охирига қадар хар бир юриш учун 30 сониядан қўшиб борилади.

Мусобақа 19 март санасига қадар давом этади. Якунда ғолиблар пул мукофотлари, диплом ҳамда кубок билан тақдирланадилар.

Шунингдек, мусобақанинг ҳар бир иштирокчисига иштироки учун сертификат ҳамда эсдалик совғалари тақдим этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!