"Тоттенхэм" 18 ёшли футболчини 10 млн фунтга сотиб олади

“Лидс” клуби вингери Жек Кларк фаолиятини “Тоттенхэм”да давом эттирадиган бўлди.

BBC Sport тарқатган хабарга кўра 18 ёшли ҳужумкор футболчи тез орада “шпорлар” сафида тиббий кўрикдан ўтади. Унинг трансфери Лондон грандига 10 млн фунтга тушиши айтилмоқда.

Маълумот учун, Кларк ўтган мавсум Чемпионшипда 25та ўйинда майдонга тушди 2та гол ҳамда 2та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!