"Тоттенхэм" 2 нафар футболчиси билан шартнома муддатини узайтирди

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ҳимоячи Бен Дэвис ҳамда ярим ҳимоячи Гарри Уинкслар билан амалдаги шартномани 2024 йилга қадар узайтирганини эълон қилди.

Маълумот учун, 26 ёшли Дэвис “шпорлар” сафига 2014 йил “Суонси”дан келиб қўшилган эди. У ўтган мавсум АПЛда 27та урашувда иштирок этди.

23 ёшли Уинкс эса “Тоттенхэм” тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган мавсум АПЛда жами 26та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!