“Тоттенхэм” “Эвертон” футболчисини қўлга киритмоқчи
Ads

Лондоннинг “Тоттенхэм Хотспур” клуби “Эвертон” футболчиси Росс Барклини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

“Шпорлар” президенти Дэниэль Левининг таъкидлашича, шартномаси тугашига бир йил қолган футболчи 50 млн фунт турмайди. “Тоттенхэм” Баркли учун 25 млн фунт тўлашга тайёр.

Илгарироқ, “ирислар” бош мураббийи Рональд Куман Барклининг жамоадаги фаолияти тугаганини айтиб ўтган эди. Футболчи жароҳати боис, мавсум олди тайёргарлик жараёнида ҳам иштирок этмади. Левининг фикрича, айнан шу нарсалар сабаб, Барклининг трансфери тушиши лозим.