"Тоттенхэм" футболчисини 30 млн еврога сотди
"Тоттенхэм" клубининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Стивен Бергвейн фаолиятини ўз ватанида давом эттирадиган бўлди.
ESPN нашри тарқатган хабарга кўра, 24 ёшли нидерландиялик футболчи "Аякс" билан шартнома имзолаган. Томонлар ўртасидаги келишув 5 йилга тузилган.
Ўз навбатида Амстердам клуби Бергвейн учун “шпорлар”га 30 млн евро тўлайдиган бўлди.
Стивен Бергвейна “Тоттенхэм”да ўтказган уч мавсум давомида жами 83 та ўйинда майдонга тушди ва 8 та гол урди.
Фикрлар