"Тоттенхэм" футболчисини Ла Лига грандига сотади

Аргентиналик ярим ҳимоячи Жовани Ло Чельсо “Тоттенхэм”ни тарк этишга яқин турибди. Инглиз клуби матбуот хизматининг хабар беришича, футболчи жамоанинг мавсумолди сафари учун қайдномасига ҳам киритилмаган.

26 ёшли ярим ҳимоячи фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши кутилмоқда. Ло Чельсога "Вильярреал" қизиқиш билдирмоқда. "Сариқ сувости кемаси" раҳбарияти футболчининг трансферини 20 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олишни режалаштирган.

Жовани ўтган мавсум айнан "Вильярреал"да ижара асосида ўйнаган эди. Аргентиналик футболчи бу жамоада 22 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!