“Тоттенхэм” тўпурар юлдузни чақирди

  • 29 август, 2020, 14:10
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Тоттенхэм” ёзги трансферлар мавсумида “Бенфика”дан Луиш Пиццини оладиган бўлди. Жозе Моуриньо ўз ҳамюртини жамоани тарк этиши кутилаётган Танги Ндомбеле ўрнида ўйнатмоқчи.

Tecno

Лондонликлар 30 ёшли ҳужумкор футболчи учун 18 миллион фунт тўлашга розилик берган. Пицци ўтган мавсумда барча турнирларда 30 та гол урди ва 17 та самарали пас узатиб, “Бенфика”нинг мавсумдаги энг фойдали ўйинчиси бўлди.

Бу Жозе Моуриньо учун янги мавсум олдидан учинчи трансфер бўлади. Бунгача “Тоттенхэм” ярим ҳимоячи Пьер-Эмиль Хейбьерг ва дарвозабон  Жо Харт билан шартнома имзолаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!