"Тоттенхэм"га Тимоти керак

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби "Аталанта" ярим ҳимоячиси Тимоти Кастаннинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Tuttomercatoweb нашри тарқатган хабарга кўра, “шпорлар” 24 ёшли бельгиялик футболчини ёзги трансферлар даврида сотиб олишни режалаштиришмоқда. Бергамоликлар ҳам уни сотиб юборишга тайёр. Боиси, Тимотининг клуб билан амалдаги шартномаси яна бир йилдан сўнг ўз ниҳоясига етади.

Кастан жорий мавсум “Аталанта” сафида 19 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!