Ads

"Тоттенхэм"нинг икки етакчиси АПЛнинг "Ливерпул"га қарши муҳим баҳсни ўтказиб юборади.

“Шпорлар” расмий сайти тарқатган хабарга кўра мерсисайдликларга қарши учрашувда дарвозабон Уго Льорис ва ярим ҳимоячи Деле Аллилар иштирок эта олишмайди. Ҳар иккала футболчида ҳам енгил жароҳат борлиги айтилмоқда.

Маълумот учун, "Тоттенхэм" - "Ливерпуль" баҳси 15 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 16:30да бошланади.