Трансфери кескин ошган юлдузлар. Улар орасида Шомуродов ҳам бор!

Ёзги трансферлар мавсуми футбол мухлисларига шов-шувли янгиликларни ҳам тақдим этди. Бу жараёнда кутилган ва кутилмаган воқеалар ҳам юз берди. Биргина мисол – Лионель Мессининг “Барселона”ни тарк этишини ким ҳам ўйлабди, дейсиз?

Айни пайтда Европа футболини таҳлил қилаётган мутахассислар трансферларнинг турли жиҳатларини ўрганиб, ўз хулосаларини тақдим этмоқда. Европалик экспертлар ёзда трансфер суммаси кескин кўтарилган футболчилар рўйхатини тузди. Келажаги порлоқ, деб эътироф этилаётган ушбу беш нафар чарм тўп устаси қаторидан Элдор Шомуродов ҳам жой олди.

Демак, нархи ошаётган футболчилар билан бирма-бир танишамиз.

Дэнни Ингз. Трансфер нархи 21 миллион евро. “Астон Вилла”га 36 миллион еврога ўтди.

Айни пайтда 29 ёшни қарши олган Дэнни Ингзга тақдир иккинчи бор имконият бермоқда. Моҳир ҳужумчи аввал “Ливерпуль”да ўзини кўрсатиши кутилганди. Лекин уч йил давомида атиги 25 марта майдонга тушди. Кейинчалик “Саутгемптон”га равона бўлди. Ингз “авлиёлар” сафида 100 та учрашувда 46 та гол ва ўнта ассистни амалга оширганидан кейин “Астон Вилла” трансфер нархи 21 миллион евро бўлган футболчини 36 миллион еврога харид қилди. Ингз биринчи турдаёқ янги жамоаси учун гол уриб, ишончни оқлай бошлади.

1628862747_danny

Жек Грилиш. Трансфер нархи 65 миллион евро. “Манчестер Сити” 117 миллион евро тўлади.

Бу Англия футболи ичидаги энг қиммат трансфер сифатида қайд этилди. “Астон Вилла” етакчисига харидор кўп эди. Виллаликлар анча вақтгача уни сотишни истамади. Тўғрироғи, ўзларига маъқул сумма таклиф этилишини кутди. Хосеп Гвардиоланинг истаклари учун пул аямайдиган “шаҳарликлар” раҳбарияти “Астон Вилла” кутган нархни беришга рози бўлди. Ҳозирча, Грилиш ўйнаган ўйинларда Хосеп Гвардиола шогирдлари мағлуб бўлмоқда.  

GettyImages-1321558482-1-scaled

Элдор Шомуродов . Трансфер нархи 7 миллион евро. “Рома” 17,5 миллион евро тўлади.

Шомуродов 2017 йилда “Бунёдкор”ни тарк этганида “Ростов” ҳужумчи учун 300 минг евро тўлаганди. Айни пайтда Россия терма жамоасини қабул қилиб олган Валерий Карпин қўл остида Элдор маҳоратли ҳужумчига айланди. 2020 йилнинг октябрида “Женоа” ўзбек ҳужумчисини ўз таркибига қўшиб олди. Бу трансфер учун генуяликлар бонуслар билан бирга 9 миллион евро харажат қилди.

“Женоа” бир йилда барча харажатларини фойда билан қоплаб олди. “Рома” Шомуродов учун 17,5 миллион тўлади ва қўшимча бонуслар билан бу сумма 20 миллион еврогача кўтарилиши мумкинлиги айтилмоқда. Қолаверса, “Женоа” кейинги трансфердан ҳам 10 фоиз улуш олади.

Шомуродов Жозе Моуриньо жамоасига тез киришиб кетди. У иккита учрашувда биттадан тўп киритишдан ташқари, иккита голда бевосита иштирок этди. Римликларнинг ҳамюртимиздан умиди катта.

20081143_0_0_3073_1728_1920x0_80_0_0_65c3147f9292257cfb121a2bb2ea91a9

Бен Уайт. Трансфер нархи 28 миллион. “Арсенал” уни 58 миллион еврога олди.

Бу трансфер кўпчиликни ҳайрон қолдирди. “Арсенал” хўжайинлари “Брайтон”нинг 23 ёшли ҳимоячиси учун фавқулодда кўп маблағ сарфлади. Мутахассислар Бен Уайт “канонирлар”нинг ўйин услубига жуда мос тушиши боис, лондонликлар пулни аямаганини айтмоқда.

Бу ҳимоячи тезкор тарзда ҳужум ташкил қилиш, майдонни яхши кўра олиш, ўйинни “ўқиш”, прессингда кучли, чидамли экани билан ажралиб туради. Унинг ягона камчилиги “иккинчи қаватда” етарлича устунлик қила олмайди.

unnamed_7

Матиас Вина. Трансфер нархи 5 миллион евро. “Рома” ҳимоячи учун 15 миллион евродан воз кечди.

Вина фаолиятини Жанубий Америкада давом эттириб келаётган эди. Римликлар 23 ёшли футболчига уч баравар кўп харажат қилди. Ёш бўлишига қарамай, Мина Уругвай миллий терма жамоаси сафида 16 та учрашувда майдонга тушган.

Айни пайтда Минанинг олдида турган энг катта вазифа Италия футболига мослашиб олиш. “Рома” мухлислари ҳозирдан уругвайлик футболчидан Элдор Шомуродов сингари жамоага тезроқ манфаат келтиришни талаб қилмоқда.

Matias-Vina-Roma-pose

Шомуродов бизни Чемпионлар лигасига олиб чиқади!

Моуриньо нега айнан Шомуродовни танлади?

Шомуродовнинг ўзи “Рома”га ўтгани ҳақида нималар деди?

Ҳамма ҳам Шомуродов бўлолмайди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!