Триатлон: Вакилларимиз 7-ўринда
Ads

Осиё ўйинларининг ҳамюртларимиз иштирокидаги энг сўнгги беллашувида ҳам ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди.

Триатлон баҳсларининг миксед йўналишининг финал босқичида баҳсларга киришган вакилларимиз 13 давлат ичида 7-ўринни банд этишди.

Хусусан, олтин медаль Япония вакилларига насиб этган бўлса, кумуш медаль Жанубий Корея, бронза медаль эса Гонконг вакилларига топширилди. 

Қайд этиш лозим, шу билан Ўзбекистон делегацияси ўзининг Осиё ўйинларидаги иштирокини расман якунлади.

Минбар

Барча блоглар