Турклар
Ads

Туркиянинг “Галатасарой” жамоаси Туриннинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Квадво Асамоани ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Футболчининг вакиллари яқин кунларда турклар билан музокарага киришиши кутилмоқда. “Ювентус” эса уни ўз сафида қолишини истамоқда.

Маълумот учун, Асамоа ўтган мавсум “Ювентус” сафида барча мусобақаларда 24 та ўйинда иштирок этди.