Туркманистон терма жамоаси аъзоси ўзбек клуби билан шартнома имзолайди
Туркманистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Вепа Жумаев фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиришга яқин. Бу ҳақда АЗИЯ-СПОРТ нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, 25 ёшли футболчи Ўзбекистон Про-лигасида иштирок этувчи "Арал" клуби билан шартнома имзолайди.
Жумаев сўнгги беш мавсумни Беларусь чемпионатида ўтказиб, шу давр мобайнида 130 тадан ортиқ учрашувда майдонга тушган. Шунингдек, у Туркманистон миллий терма жамоаси сафида 6 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол урган.
Маълумот учун, ҳимоячининг Transfermarkt порталидаги баҳоси 100 минг еврони ташкил этади.



Фикрлар