Турнирнинг энг чиройли теннисчисини финалга қўйишмади

 

Австралиянинг Сидней шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида ўтказилаётган нуфузли турнирнинг финалчилари номи маълум бўлди.

Мукофот жамғармаси 710900 АҚШ доллари бўлган мусобақанинг ярим финал учрашувларидан бирида иккинчи рақамда сараланган польшалик Агнешка Радванска чехиялик Барбора Стрицовани 6:1, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Агнешканинг финалдаги рақиби британиялик Йоханна Конта ва мухлису мутахассислар томонидан энг чиройли теннисчи деб эътироф этилган канадалик Эшени Бушар ўртасидаги баҳсда аниқланди.

Учрашувда британиялик ракетка устаси кортда маҳорат муҳимлигини кўрсатди ва рақибасини 6:2, 6:2 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақадан чиқариб юборди.

Энди финал учрашувида Агнешка Радванска ва Йоханна Конта ўзаро куч синашади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!