Тухель “Барса”ни “синдирмоқчи”!

“Челси” бош мураббийи Томас Тухель “Барселона”нинг уч футболчисини трансфер қилмоқчи. Клуб раҳбарияти молиявий инқироздан чиқа олмаётган каталонияликларга жами 130 миллион евро таклиф қилишни режалаштирган.

Маълумотларга қараганда, “аристократлар”га Френки де Йонг, Гави ваСержиньо Дестнинг хизматлари керак.

Ўтган бир ярим йил давомида лондонликлар 200 миллион фунт сарлаб, ўз сафига Кай Хаверц, Тимо Вернер, Ҳаким Зиеш, Бен Чилуэлл ва Эдуар Мендини, ёзда Ромелу Лукакуни харид қилиб, 200 миллион фунт сарфлаганди. Бироқ, уларнинг аксарияти кутилган ўйинни намойиш қилмаяпти.

Тухелнинг режасига кўра, Френки де Йонг “Атлетико”дан ижарага олиниб, ўзини кўрсата олмаган Сауль Ньигес ўрнини эгаллайди.

17 ёшли Гави эса яқин келажакда майдон марказида ҳукмронлик қиладиган юлдузга айланиши керак.

Америкалик Сержиньо дест ҳимоядаги бўшлиқларни ёпиши учун олиб келинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!