Тухель Обамеянгнинг асосий иши нима эканини уқтирди

“Челси” бош мураббийи Томас Тухель “Барселона”дан трансфер қилинган Пьер-Эмерик Обамеянг ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Германиялик мутахассис габонлик футболчига Дортмунднинг “Боруссия”сида ҳам устозлик қилган ва унинг имкониятларини жуда яхши билади.

- Обамеянг бизга нима беришини жуда яхши биламиз. У Англия премьер-лигасига қайтганидан бахтиёр. У жамоамизга голлар, сифатли ўйин, тезлик ва шу каби кўплаб сифатларни бериши керак, - деди Томас Тухель.

Обамеянг фаолияти давомида клублар миқёсида 607 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 310 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 92 та голли пас узатган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!