Тухель раҳбариятдан норози
“Челси”нинг қанот ҳимоячилари Бин Чилуэлл ва Рим Жеймс жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққанидан кейин бош мураббий Томас Тухель қишки трансферлар вақтида ҳимоя қанотига янги ўйинчи олишни режалаштирган эди.
Германиялик мутахассис раҳбарият трансферни амалга ошириш учун бир неча ўйинчиларнинг имкониятларини таҳлил қилиб, кимларни олиш мумкинлигини маълум қилди.
Бироқ, клуб раҳбарияти январь ойида Тухель кутганидек ҳаракат қилмади. Мутасаддилари Жанубий Америкага ижарага жўнатилган Кенедини “Фламенго”дан ортга қайтарди холос. Энди Тухель вазиятдан чиқиши учун чап қанотда тезлиги пасайиб кетган Маркос Алонсо ва ижарадан қайтган Кенеди билан кифояланишга мажбур.
Клуб мутасаддиларидан хафсаласи пир бўлган Тухель захира варианти сифатида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётган марказий ҳимоячи Маланг Саррни чап қанотга ўтказишни режалаштиряпти.
Фикрлар