Тьяго Мотта Шомуродовни жамоасига чақиряпти!

Ёзги трансферлар вақтида Элдор Шомуродовнинг бозори қайнади, десак муболаға бўлмайди. Жозе Моуриньога керак бўлмай қолган ҳужумчига Италиядан “Монца”, “Сассуоло”, “Торино”, “Салернитана”, “Болонья”, Германиядан “Штуттгарт”, Франциядан “Ницца”, Туркиядан “Трабзонспор”, “Бешиктош”, “Галатасарой”, Россиядан ЦСКА ва Саудия Арабистониданидан “Ал-Ҳилол” қизиқиш билдиргани ҳақида маълумотлар тарқатилди.

c54485d163f3532a9a5a94ff1459ef03

Бу клубларнинг аксарияти римликлар билан музокара олиб борди. Айниқса, “Болонья” ўзбек ҳужумчиси учун узоқ курашди.

“Болонья”нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Синиша Михайловичнинг талабини қондириш мақсадида болоньяликлар “Рома”нинг деярли барча талабларига кўнди. Улар ҳужумчимизни бир мавсум ижарада ўйнатиб, келаси ёз унинг трансферини тўлиқ харид қилиш мажбуриятини олишга ҳам рози бўлди.

Италия футболини ёритаётган https://footballnews24.it сайти журналисти Риккардо Флориснинг ёзишича, “Болонья” мутасаддилари Шомуродов учун таклиф қилинган суммани 12 миллион еврогача кўтарган.

“Рома” бу суммага яна уч миллион евро қўшишни талаб қилган жойда музокаралар музлатилган эди.

Орада “Болонья” миллий чемпионатдаги муваффақиятсиз стартдан сўнг, бош мураббий Синиша Михайловични ишдан бўшатиб, ўрнига Тьяго Моттани олиб келди.

Футболчилик фаолияти давомида “Барселона”, “Женоа”, “Интер”, ПСЖ каби катта клубларда порлаган Тьяго Мотта ҳам Шомуродовнинг иқтидоридан хабардор эканини маълум қилди. “Болонья”ни қабул қилиб олган мутахассис клуб мутасаддилари олдига қишки трансферлар мавсумида асосий нишон сифатида ўзбек ҳужумчисини олиб келишни вазифа қилиб қўйди.

Адолат юзасидан айтиш лозимки, Элдор Шомуродовнинг жисмоний тайёргарлиги ҳозир Жозе Моуриньо кўпроқ ишонч билдираётган Андреа Белотти, Тэмми Абрахам, Стефан Эл-Шааравиникидан устун. Шундай бўлса-да, португалиялик мутахассис ҳужумчимизни атиги учта ўйинда бор-йўғи 47 дақиқа ўйнатди холос. Шунда ҳам Шомуродов “Рома”нинг Европа лигасидаги илк голига муаллифлик қилди.

Яқинда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жанубий Кореяда ташкиллаштирилган ўқув-машғулот йиғинида қатнашган Элдор жаҳон чемпионати иштирокчилар Камерун ва Коста-Рика футболчилари билан бўлган халқаро ўртоқлик учрашувида юқори спорт формасини ушлаб турганини исботлаб, битта ассист ва битта гол муаллифи бўлди.

1664265326_gol

“Рома” қишки трансферлар доирасида ўз сафига янги ҳужумчи Ола Сольбаккенни қўшиб олмоқчи. “Будё-Глимт” сафида римликлар дарвозасини ишғол қилиш орқали Жозе Моуриньонинг назарига тушган 23 ёшли норвегиялик ҳужумчи тез орада эркин агентга айланади.

“Рома” Сольбаккенни айнан Элдор Шомуродов ўрнига олиб келиши ҳақида Италия матбуоти жуда кўп ёзди. "Рома" ҳам янги ўйинчи олиш учун таркибдагилардан бири билан хайрлашадиган шароитда. Ҳар ҳолда, ҳеч бир клуб молиявий фэйр-плейни бузишгача боролмайди. 

Бундан ташқари, Моуриньо ҳар қандай вазиятда легионеримизга етарли даражада ўйин амалиёти бермаётгани Элдорнинг пойтахтдан кетишига эшик очиб бериши кутилмоқда. Зеро, Шомуродов кучли бешлик чемпионатлари орасида ўзига хослиги билан ажралиб турадиган Италия А Сериясига захирада ўтириш учун бормаганини унутмаслик лозим.

Шундай қилиб, Шомуродов бўйича ёзда бошланган савдолар январда ҳам давом этадиган кўринади... 

Агар ўзбек легионерлари бўлмаганида...

Жаҳон чемпиони Роберто Карлос ўзбек футболчисига мурожаат йўллади

Ғаройиб статистика: Шомуродовга таслим бўлган термалар!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
салахидин
02/10/2022 13:45
Хаммаси эртак
&
FANAT M-YU
02/10/2022 07:15
Enasi borku adminlar zaybal qildilaring bitta habar o‘qimoqchi bo‘lsam ertaknamo ma‘lumotlaringni o‘qib chiqish kerak qisqa londa qilinglare
&
Ашуров Бахтийор
01/10/2022 16:40
Илоҳим қишгача бўлса ҳам, асосийда ўйнасин. Омад!