Ғаройиб статистика: Шомуродовга таслим бўлган термалар!

Элдор Шомуродовнинг “Рома”даги фаолияти барча мухлислар ва ҳужумчининг ўзи кутганидек давом этмаётган бўлса-да, Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги кўрсаткичлари Лионель Мессиникидан қолишаётгани йўқ.

Элдор Шомуродов ва Лионель Месси 2022 йил давомида ўзлари сардорлик қилаётган миллий терма жамоада рақиблар дарвозасига ўнтадан тўп киритгани қайд этилган. Бу борада ҳар икки ҳужумчи жаҳонда етакчилик қилмоқда. Улардан кейинги ўринларда Эрлинг Холанд, Винсент Абубакар каби ҳужумчилар бор.

1664269630_uz-kosta-rika

Ўзбекистон миллий терма жамоаси яқинда жаҳон чемпионати иштирокчилари Камерун ва Коста-Рика билан халқаро ўртоқлик учрашувида тўқнаш келди ва бу баҳсларда “Рома” ҳужумчиси биттадан гол ва ассист муаллифи бўлди.

Бошқача айтганда, Элдор Шомуродов тўп киритган терма жамоалар қаторига Коста-Рика ҳам қўшилди.

Sports.uz портали бугунги кундаги энг машҳур футболчимизнинг термамиз сафида қайси мамлакатлар  бош жамоалари дарвозасига йўл топгани ҳақидаги статистикан эътиборингизга ҳавола қилишни лозим топди.

Демак, трансферларга ихтисослашган https://www.transfermarkt.world порталида келтирилишича, Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоасида 57 та учрашувда 31 та тўп киритган.

Голларнинг ярмидан кўпроғи, яъни 16 таси 28 та ўртоқлик учрашувида урилган. Элдор жаҳон чемпионати саралаш турнирларида  22 та баҳсда қатнашиб, ўз ҳисобига саккизта тўп ёзидирган, 2019 йилги Осиё кубогида тўртта беллашувда тўртта, қитъа чемпионати саралаш  мусобақаларида учта ўйинда уста гол урган.

Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарама-қарши келган терма жамоалар орасида деярли барча қитъа вакиллари дарвозасига йўл топа олгани аҳамиятли.

Хусусан, моҳир тўпураримиз Баҳрайн, Канада, Ироқ, Ўмон, Япония,  Хитой, Яман, Эрон, Швеция, Саудия Арабистони, Қирғизистон, Коста-Рикага биттадан,  Фаластин, Туркманистон, Сурия, Грузия, Жанубий Суданга иккита, Сингапур, Уганда ва Мальдив ороллари терма жамоалари дарвозасига  учтадан гол уришни уддалаган.  

27 ёшли ҳужумчимиз ўз номини таблага ёздирган учрашувларда миллий терма жамоамиз ўн тўртта ғалаба, битта дуранг ва олтита мағлубият қайд этган. Яна бир эътиборга молик тарафи, футболчиларимиз Элдор гол урган лекин юқазилган учрашувларда атига битта гол фарқи билан таслим бўлган.

c6ec24d2111eb8f28df8127d6255a

Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихида энг зўр тўпурарга айланиши учун яна тўрт марта тўп киритиши кифоя қилади. Узоқ йиллардан бери рекорд соҳиби бўлиб турган Максим Шацких халқаро миқёсдаги фаолияти давомида рақиб терма жамоалар дарвозасига жами 34 маротаба йўл топа олган.

“Рома” футболчисининг айни кучга тўлган пайти экани ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафидаги фаолияти жадал давом этаётганини инобатга олиб, Максим Шацких рекорди тез орада янгиланишига умид қилсак бўлади.

Шомуродов Римда “йўқолиб” қолди ёхуд уни ҳамон кутаётган клублар бор!

“Шомуродовнинг асосий таркибдаги жойи кафолатланган!”

Шомуродов Римда “йўқолиб” қолди ёхуд уни ҳамон кутаётган клублар бор!

“Урал” Ўруновни “тополмай” қолди!

Экспертлар баҳоси: Шомуродов қаҳрамон бўлиши мумкин эди...

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ishoq Ruziev
30/09/2022 22:25
3 ta gol ursang rekord yangilanishiga yetadi
&
Ашуров Бахтийор
30/09/2022 10:54
Омад Элдоржон!