У аламини олгани Англияга келди!

Габонлик ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянгнинг Англия премьер-лигасига қайтишига ярим мавсум кифоя қилди холос.

Аслида 33 ёшли форвард “Арсенал”да жамоа сардори даражасига етган эди. Бироқ, ўтган мавсумнинг биринчи даврасидан кейин “канонирлар” раҳбарияти, хусусан бош мураббий Микель Артета билан келиша олмай қолди.

Лондон клуби ундан тезроқ қутилиш мақсадида эркин агент мақомини бериб, “Барселона”га қўйиб юборди. Обамеянг Каталония клуби сафида юқори спорт формасига тез чиқиб олди ва 24 та учрашувда 13та тўп киритишга муваффақ бўлди. Бу натижа Уни “Челси”га йўл олишига кифоя қилди.

- Ҳақиқатан бахтлиман. Бу клубнинг бир бўлаги бўлиш мен учун шараф ва тезроқ майдонга тушишни кутяпман. Премьер-лигада чала қолиб кетган ишларим бор. Бу ёғи жуда “қайноқ” бўлади, - деди Обамеянг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!