У барибир “Барса”га қайтмоқчи!
“Барселона”га тегишли бўлган ва мавсумни ижара асосида “Тоттенхэм”да давом эттираётган марказий ҳимоячи Клеман Лангле келажакдаги режалари билан ўртоқлашди.
- “Барселона”да олган тажрибам менга жуда қўл келмоқда ва фаолиятининг бу босқичини тугаган, деб ҳисобламайман. Чунки Каталония клуби билан ҳамкорлик келдишуви 2026 йилнинг ёзигача тузилган. Ҳозирги жамоам “Тоттенхэм”да менинг шартномамни сотиб олиш имконияти йўқ.
Келажагим ҳақида чуқурроқ ўйлаб кўришга ҳаливақтим бор. Ҳозир қандай хулоса қилишга эрта. Биринчи навбатда, жамоага ёрдам беришим ва майдонда ўзимни эркин ҳис этишим муҳим ҳисобланади, - деди Клеман Лангле.
27 ёшли ҳимоячи жорий мавсумда саккизта учрашувда майдонга тушиб, битта голга ассистентлик қилди.
Фикрлар