У энди Моуриньога керак эмас!

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо янги мавсумда испаниялик ҳужумкор футболчи Карлес Пересга имконият бермоқчи эмас. Бу ҳақда таниқли журналист  Николо Скира хабар тарқатди.

Шу боис, Перес тез орада Римни тарк этиши кутилмоқда.

“Барселона” тарбияланувчиси бўлган 24 ёшли Карлес ўтган мавсумда барча турнирларда 28 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига учта гол ва битта ассист расмийлаштирди. Бу ўйинчи ҳарчанд ҳаракат қилмасин, португалиялик мутахассис ўз иқтидорига игонтира олмади.

Переснинг клуб билан яна икки йиллик битими бор. Шунга қарамай, у катта эҳтимол билан пойтахтни тарк этади. Бу ўйинчига Испания ва Германия жамоаларидан таклиф бўлмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!