У келган жойига кетиши керак
Хосеп Гвардиола “Манчестер Сити”нинг тажрибали ҳимоячиларидан Николас Отамендини бошқа жамоага ўтиб кетишига тўсқинлик қилмайди. “Шаҳарлик”лар 32 ёшли футболчи бўйича ҳар қандай таклифни кўриб чиқишга тайёр.
Отамендининг ўзи ҳам клубдан кетиш истагида. У Гвардиола унга тақдим этаётган ўйин вақти камлигидан норози бўлмоқда. Клуб аргентиналик ҳимоячини 10 миллион евро тўлаган жамоага бериб юборади.
Отамендига асосий даъвогарлардан бири “Валенсия” ҳисобланади. Николас Англияга келгунича айнан мана шу жамоа сафида тўп сурган.
Фикрлар