“Уэмбли”даги чемпионлик жангига чиқарилган чипталар сотуви рекорд ўрнатди
Супер оғир вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони украиналик Владимир Кличко (64-4, 53) ўзининг навбатдаги жангини 29 апрель куни IBF ва WBA чемпионлик камарлари соҳиби британиялик Энтони Жошуага (18-0, 18 КО) қарши ўтказишидан хабарингиз бор.
Мазкур жанг Лондондаги муҳташам “Уэмбли” стадионида ташкил этилади. Ушбу жанг учун чиқарилган чипталарнинг биринчи қисми (50000) бир кеча-кундуздаёқ сотиб бўлинди. Кеча стадионга кириш ҳуқуқини берадиган чипталарнинг иккинчи қисми энг арзонидан тортиб, энг қимматигача тезлик билан ўз эгаларини топмоқда.
Жошуа промоутери ва ташкилотчилардан бири Эдди Хирн “Уэмбли” раҳбариятидан яна 5000 жой қўшишини сўраган, бироқ бу илтимос амалга оширилиш-оширилмаслиги ҳозирча номаълум.
Фикрлар