"Уфа" бош мураббийи: Бизда Ўруновдан бошқаси йўқ
Ҳужумни кучайтирадиган бошқа футболчи йўқ эди.
"Уфа" бош мураббийи Рашид Раҳимов Россия Премьер-лигаси 20-тури доирасида "Химки"га қарши баҳсда нима сабабдан бор йўғи 2 та ўзгариш қилганини очиқлаб ўтди.
"Футболчи алмаштириш ўйинни кучайтиришни мақсад қилиб амалга оширилади. Бизнинг захирамизда эса фақатгина Ўрунов ва Сисуев ҳужумни ривожлантира олиши мумкин эди", - деди Раҳимов.
Илгарироқ мазкур мутахассис, Остон Ўрунов кечаги баҳсда жамоа учун эмас, ўзи учун ўйнагинин таъкидлаган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар